Яраланган "Милан" жуда хавфли
Италия А Серияси 22-турининг дастлабки турида “Милан” ва “Торино” клублари ўзаро тўқнаш келади.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони эса кетма-кет 3 та мағлубият туфайли юзага келган нокдаундан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда. "Торино" бош мураббийи Иван Юрич эса “россонерилар”га қарши ўйиндан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.
“Милан” каби жамоалар айниқса, яраланган пайтларида жуда хавфли. Уларда ғалати инқироз бўляпти, бу "Рома"га қарши ўйиндан бошланди. Аммо улар ўша ўйинда жуда зўр ўйнаган эди”, - деди Юрич La Gazzetta Dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" ва "Торино" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
Фикрлар