"Яратган бизни тақдирлаяпти, аммо ҳали мавсум тугагани йўқ" - "Сўғдиёна"нинг легионери муваффақиятли старт ҳақида

  • 19 май, 2021, 23:56
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Сўғдиёна” клуби учун жорий мавсум муваффақиятли ўтаётганини барча кўриб турибди. Фақатгина “Пахтакор” билан жиззахликлар мағлубиятсиз серияни давом эттиришяпти. “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912” устидан муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоада бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатаётган сербиялик дарвозабон Милан Митрович доимгидек “Сўғдиёна”нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Қўқонликларга қарши беллашувдан кейин Митрович sports.uz учун ўз фикрларини билдирди.

Қўқондаги ғалаба ҳақида

- Ўйин биз учун жуда яхши ўтди. Аммо, бахтга қарши биз дастлабки дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Шундай бўлса ҳам, жамоамиз ўйинни барибир ўз фойдасига ҳал этди. Бу жуда яхши натижадир. Бунинг асосий сабабчилари йигитларимиздир. Улар ўйин чоғида 100 эмас, балки 120 фоиз куч билан тўп сурди. Улар майдонда борларини бериб ўйнашга одатланган. Шу боисдан ҳам, тақдир бизни тақдирлаб, бунинг эвазига қандайдир 10 дақиқа ичида рақиб дарвозасига кетма-кет учта гол урдик. Бундан ташқари, бизда биринчи бўлимда ҳам қўқонликлар дарвозасини ишғол этиш учун яна қатор қулай вазиятлар юзага келди.

Буни қарангки, имкониятлардан самарали фойдалана олмаганимиз боис футболдаги ўлмас қоида – сенг урмасанг, сенга уришади, ишга тушиб дарвозамиздан яна битта гол ўтказиб юбордик. Бизда 1:3 бор эди, шунинг эвазига рақиб ҳам аста-секинлик билан тақдирга тан бера бошлашга тушганди. Биз бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилдик ва ўйинни мантиқий якунига етказиш пайида бўлдик. Биз ўйинни очиқ кўринишда бўлишига йўл қўйганимиз сабабли иккита гол ўтказиб юбордик. Дастлабки бўлим телбавор руҳда ўтгани боис танаффусдан сўнг, майдонда аввалгидек шиддат унчалик кўзга ташланмади. Танаффус чоғида ҳисобдаги устунликни сақлаб қолиш ҳақида кўрсатмалар олдик. Майдонга қайтганимиздан сўнг, бу кўрсатмани амалда бажаришга эришдик ҳам. Яна такрорлайман: йигитлар учрашув пайтида 120 фоиз кучларини ишга солаётганлари учун ҳам Яратган бизни тақдирлаяпти.

миланна

Мағлубиятсиз серия

- Бир қанча вақт олдин ҳам берган интервьюларимдан бирида жамоамиздаги йигитларнинг машғулот чоғида жуда тиришқоқлик билан машқ қилаётганларини алоҳида таъкидлаб ўтгандим. Йигитларимиз майдонга тушганларидан кейин максимум даражада тўп сураётганлари учун ҳам жамоамиз айни пайтда мусобақа жадвалининг юқори поғонасини эгаллаб турибди. Нафақат биз ўйинчилар, балки клубдаги бошқа инсонлар ҳам ҳозирги ҳолатга ижобий таъсир кўрсатиб келаётганларини алоҳида эътироф қилишим жоиз. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам бошлаган ишимизни шу тарзда давом эттирамиз, деган умид йўқ эмас.

Мухлислар ишончи

- Ростини айтсам, биз – Жиззахдаги барча одамлар мана шундай бўлишини жуда истаётган бўлсалар ажаб эмас. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, мавсумнинг биринчи ярми ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Олдинда кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Биз мақсад сари қадамба-қадам интиляпмиз. Умид қиламизки, якунда кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Бизни қўллаб турган ишқибозларимизнинг ишончини қозониш учун курашяпмиз.

 милан_1

Жамоанинг асосий мақсади

- Мавсум аввалида ўз олдимизга қўйган мақсад мана шундай эди: чемпионатни кучли учликда якунлаш! Ўз навбатида, ушбу мақсадни амалга ошириш йўлида бундан кейин ҳам астойдил ҳаракат қилишга бел боғладик. Аҳамиятлиси, жамоамиз йилдан-йилга ўтиб бораётгани сайин тобора яхши ўйин кўрсатяпти. Агар эътибор бераётган бўлсангиз, жамоадаги асосий футболчилар биргаликда икки йилдан бери тўп суриб келишмоқда. Ўтган вақт мобайнида сафимизга бор-йўғи икки-уч нафар янги ўйинчи келиб қўшилди холос. Ўша ижрочилар жамоани ва бошланғич таркибдан ўрин эгаллаш учун кечадиган курашни кучайтириш мақсадидагина таркибга жалб этилган. Ўз ўрнида ҳамма клубдаги вазифасини имкон қадар яхши бажариш пайида бўлаётгани учун ҳам натижаларимиз ижобий кўриниш олмоқда. Мураббийлар жамоани ўйинларга яхши тайёрлаб боришмоқда. Ўз навбатида биз футболчилар майдонда бир-биримизни яхшироқ қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз. Буни ҳамма кўриб турибди, деб ҳисоблайман. Биз бир оиламиз.

Улуғбек Бақоев хусусида

- Жуда зўр. Бақоев шундай мураббийки, у қўл остидаги футболчиларни ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун тайёрлайди. У рақибларни ҳурмат қилади, аммо бирортасидан қўрқмайди. Эътиборлиси шундаки, Бақоев қўл остидаги шогирдларини зўр бериб ҳимоя қилади, керак бўлса, бундай маҳалда у жуда қизиққон бўлиб кетади ва тортишишга тушади. Шунингдек, Бақоев ўзидаги қувватни биз футболчиларга беришни ҳам уддалайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
PAXTAVAR
20/05/2021 11:52
Ўзбек футбол клублариям Араб клубларидан қолишмай қолди!

Мен ўзи футбол ишқибози эмасман, аммо бир-бир футбол кўраман ва ... доим асабим бузилади.
Аввало, бугун Ўзбекистон жамоаларининг ўйини Европа футбол клубларининг ўйини олдида ҳомиладор хотинлар ўйнайдиган ўйинга ўхшаб қолган. Бугун буни шарҳловчи ҳам айтди, “Ўйинчилар чой ичиииб, тўп келишини кутиб ўтиради”, деди. Ҳеч ким югурмайди, футболимизда умуман тезлик, шиддат йўқ. Агар ўйинчиларимиз Германия ё Голландия чемпионатидаги ихтиёрий ўйинга қўйиб юборилса, 15 дақиқага ҳам бардош беролмай, тили осилиб, майдонда йиқилиб қолса керак.
Энди айтмоқчи бўлган асосий гапим. Авваллари Ўзбекистон жамоалари ё терма жамоаси араб жамоалари ё термалари билан ўйнаганда ва араблар ютаётганида улар йиқилиш санъатидан бизникиларга “Мастер класс” ўтиб, бизникиларни қон қақшатиб кетарди. Буни бугун шарҳловчи ҳам қизиқ қилиб тасвирлади: “Ўйинчилар ётиб олишар, врачлар келиб, уни текшириб, ташҳис қўйишар, кейин улар “Тез ёрдам” машинаси чақиришар, машина ўйинчини тўғри госпиталга олиб кетар эди”, деди. “Ҳозир араб футболида бу нарса йўқ”, деди.
Аммо ана шу ғирромликни, аблаҳликни ўзимизникилар, айниқса, пойтахт жамолари ўйинчилари обдон ўзлаштириб олишди. Ҳакамлар ҳам пойтахтдан ўша ўйинчилар билан битта самолётда учиб келади, шекилли, пойтахтлик футболчилар рақиблари ёнидан ўтиб кетса бўлди, шартта ўзини ташлаб юборади-да. Ҳакам ҳам дарров ўйинни тўхтатиб, оёғи “синиб кетган” ўйинчига ҳамдардлик билдиради. Вилоят ўйинчиси айбдор бўлса, дарров “сариқ”, ҳатто “қизил” китобчасини кўрсатишдан ҳам уялмайди.
Бугун “Пахтакор” ва “Қизилқум” ўйинида ҳам ҳакамнинг аниқ пойтахтликликларга ҳамдардлиги сезилиб турди. Битта гол уриб олгандан сўнг “Пахтакор”чиларга биттадан кўрпача камлик қилди, холос. Айниқса, охирги лавҳани бошқатдан кўрсангиз, жуда кулгули ва шармандали ҳолат бўлди. “Қизилқум” футболчисининг оёғи теккан бўлса, “Пахтакор”чининг икки оёғи орасига теккан бўлиши мумкин, аммо, адашмасам, Исмоилов оёғини ушлаб, шундай вой-войлади-ки, оёғи синиб кетди-ёв, деб ўйлайсиз. Адашмасам, худди шу ўйинчи сал олдинроқ майдонга ётиб олиб, майдонни шунақа муштлади-ки, “Ҳа, бечоранинг бир ери ё синиб кетди ё кирадиган жойига кириб кетди”, деб ўйладим. Қаерда, сал ўтиб, тиржайиб ўйинни давом эттирди. “Бинойидек ўйнаб кетар экансан, нимага бунча дод солиб, майдонни муштладинг?” деб ҳакам “қизил” бериб ташламайдими?
Қайтанга “артистлик” қилган Исмоиловга “Тур, энди, жўра, ўйнайлик”, деган “Қимзилқум” ўйинчисига ҳакам шартта “сариқ” кўрсатиб юборди.
Камига Черан дегани сал қолди 11метрлик жарима бермагани учун ҳакамнинг қулоғининг остига тортворишига!
Ҳакамлар вилоятлар ўйинчиларига жуда сахийлик билан огоҳлантириш беради-ю, пойтахт футболчиларига қолганда нуқул зиқналик қилади. Бир куни шу қилиқлари учун бирор ҳакамни ишқибозлар уриб, пачағини чиқаришса, сира ҳам ажабланмайман.
Айтмоқчи бўлган гапим шуки, футболни эркаклар ўйнайди!
Ўв, футболчилар! Эркак бўлинглар! Эркакка ўхшаб ўйнанглар! Стадион энангнинг уйи эмас, ҳадеб ётиб олаверма!
Ўв, ҳакамлар, ҳадеб “жирт-жирт” эткизиб, ҳуштагингни чалаверма, қўй, эркаккка ўхшаб ўйнашсин! Тепиб, оёғини чўртта синдириб ташласа, тўхтат!
Ўв, ҳакамлар! Вилоят футболчиларига ўгай кўз билан қарайдиган бўлсанг, ўйинни шартта тўхтатиб, пойтахт жамоаси фойдасига бирданига 5-6 та 11 метрлик жарима тўпини қўйиб бер, барибир сенга биров бир нима демайди. Пойтахтликлар битта гол урмагунча ўйинни тўхтатмай, Самарқандда икки соат ўйнатганларингда ҳам биров бир нима демаган эди.
Хуллас, ҳакамлар холис бўлмаса, футболчилар “ҳомиласи”ни уйига ташлаб келиб югурмаса ва тўп тепмаса, Ўзбекистон футболи жаҳонга чиқиши учун бу авлод футболчилари ва бу авлод ҳакамлари тўлиқ дунёдан ўтиб, ўрнига бошқа футболчилар ва бошқа ҳакамлар туғилиши шарт!
Такрор айтаман, футбол мухлиси эмасман ва футболни жуда кам кўраман! Аммо қачон кўрсам, асабим бузилади...

✍️ Каимберди Тўрамуродов