Ярим финал қаҳрамони "Реал"га ўтишни истаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро ўз келажагини «Реал» сафида қуришни истамоқда.

Журналист Марио Кортегана маълумотларига кўра, ёзги трансфер ойнасида футболчи «Қироллик клуби»га ўтишни жуда ҳам хоҳлаяпти. Шу билан бирга, у «Реал Мадрид» унинг номзодини жиддий кўриб чиқмаслигини ҳам яхши тушунади. Охир-оқибат шундай бўлди – мадридликлар Поррони сотиб олиш режасига эга эмас.

Педро Порро 2023 йили «Спортинг» клубидан «Тоттенхэм» сафига 40 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнига қадар амал қилади. 

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида «Тоттенҳэм» таркибида 47 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали Порронинг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!