Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ярим финал қаҳрамони "Реал"ни тарк этяпти

Унга Қатардан таклиф бор!

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Хоселу Мато "Аль-Гарафа" жамоасига ўтиши мумкин. Испаниялик футболчи Қатар клуби билан келишувга эришиш арафасида.  

"Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти 34 ёшли ҳужумчини жамоада сақлаб қолмоқчи, лекин нима бўлган тақдирда ҳам футболчининг қарорини ҳурмат қилади.  

Эслатиб ўтамиз, Хоселу жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 49 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйган. Бундан ташқари, "Бавария"га қарши учрашувда дубль қайд этиб, жамоани финалга олиб чиққанди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ