
Яссин Буну Африканинг энг яхши дарвозабони деб топилди
"Ал-Ҳилол" ва Марокаш терма жамоаси аъзоси Яссин Буну Африкада йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Буну бу соврин учун Андре Онана ("Манчестер Юнайтед" ва Эл Шанави ("Ал-Аҳли Қоҳира") билан кураш олиб борди ва ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Яссин 2023 йилда Марокаш билан Қатардаги мундиалда ажойиб иштирок этди. Шунингдек, "Севилья" билан Европа лигасида зафар қучди.
Comments