Яхшибоевга ёрдам керак!

Осиё футбол конфедерацияси ҳафтанинг энг яхши легионерини аниқлаш учун сўров ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу номинация ғолиблигига хориж чемпионатларида муваффақиятли ўйнаётган Осиё футбол конфедерацияга аъзо мамлакатларнинг жами ўн нафар футболчиси даъвогарлик қилмоқда.

Ушбу рўйхатдан Беларусь чемпионатида иштирок этган  ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳам жой олган.

Маълумки, Жасур “Шахтёр”нинг “Белшина”га қарши ўтказилган сафар учрашувида учта гол урди,  бир бор жамоадоши голига ассистентлик қилди ва жами 17 марта яккакурашларда ғолиб чиқиб, солигорсликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Айни пайтда сўровномада эронлик Али Ғолизода, австралиялик Элли Карпентер, ироқлик Аҳмад Ёсин етакчилик қилмоқда. Ҳозиргача 10 фоизга яқин овоз тўплаган Жасур Яхшибоев тўртинчи ўринга чиқиб олди.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари қуйидаги ҳавола орқали овоз бериб, Жасур Яхшибоевнинг сўровномада янада юқорилашига ёрдам бериши мумкин.

https://www.the-afc.com/news/afcsection/vote-for-your-afc-international-player-of-the-week-x3306

Яхшибоев ҳеч қачон таслим бўлмайди ёхуд Жасурдан супер хет-трик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!