Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда. Стадион сиғими 5 минг ўринга кўпайтирилади (Фото)

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи, ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда.

photo_2021-01-27_19-11-58

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари янги мавсум бошланишига қадар якунланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2021-01-27_19-12-08

“Турон” клуби раҳбари Абдуваҳоб Аҳмадалиев вилоят ҳокимини ўйингоҳда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, клуб қошида ташкил этилаётган академия ҳамда янги қад ростлаётган жамоа қароргоҳининг қурилиш жараён билан таништирди.

Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

photo_2021-01-27_19-17-44

Вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

photo_2021-01-27_19-12-08 (2)

Хайрулло Бозоров, жамоанинг 2021 йилги мавсумда Суперлигада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

photo_2021-01-27_19-12-04

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
27/01/2021 23:58
zo'r!