Европанинг энг кучли клуби "Сити" юлдузини сотиб олмоқчи
"Шаҳарликлар" талаш бўляпти
ПСЖ Шеркини анчадан бери кузатиб келмоқда.
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Райан Шерки яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда MatchdayHQ нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ жиддий қизиқмоқда. Париж клуби Шеркини анча вақтдан бери назорат қилиб келаётгани айтилмоқда.
Агар у молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш атрофидаги вазият фонида «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилса, карьерасини давом эттириш учун энг эҳтимолий вариант сифатида айнан ПСЖ кўрилмоқда.
Жорий мавсумда Райан Шерки «Манчестер Сити» таркибида 5 та ўйин ўтказди, 3 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)