
Йирик ғалаба “Арсенал”га қимматга тушишига бир баҳя қолди
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “канонирлар” Леандро Троссарнинг дубли, Габриэл Мартинелли ва ёш истеъдод соҳиби Этан Нванерининг биттадан голи эвазига бир киши кам бўлиб қолган “Ипсвич”ни янчиб ташлади – 4:0.
Бироқ 23 ёшли Букайо Сака учун ўйин унчалик ҳам енгил кечмади. “Ипсвич” футболчиси Лейф Дэвиснинг орқадан қилинган қўпол ҳаракати туфайли Сака ерга қулади. Бу ҳаракат ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.
Саканинг аҳволи “Арсенал”нинг ғалабали кунида бироз хавотирга сабаб бўлди. Сака ўша пайтда муолажадан сўнг ўйинни давом эттирган бўлса-да, 57-дақиқада захирага олинди.
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета “Ипсвич” устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ўйинни жароҳати туфайли эрта тарк этган Букайо Сака ҳақида гапирди.
Бироқ Артета интервюсида вазият жиддий эмаслигини айтиб, мухлисларни хотиржам қилди:
- Сака тўқнашув сабабли бироз оғриқ сезди, лекин жиддий нарса эмасдек кўринмоқда. Мен вазиятни секинлаштирилган ҳолатда томоша қилганим йўқ, фақат оддий тезликда кўрдим. Унга орқадан зарба берилди. Менимча, бу атайлаб қилинган эмас, лекин хавфли, чунки бундай ҳолатда футболчи рақибни кўришга улгурмайди ва унга қарши ҳеч қандай ҳимоявий ҳаракатни амалга оширолмайди, - деди Микель Артета.
Фикрлар