
Ёғ берилсин! Йўғе, тухум берилсин! Ёхуд Африкада энг яхши футболчи антиқа тарзда тақдирланди (видео)
Замбиянинг учинчи йирик шаҳри Китведа “Power Dynamos” ва “Nkana Football Club” ўртасида муҳим маҳаллий футбол учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйиндаги ягона голни Кеннеди Мусонда киритди ва "Power Dynamos"га ғалаба келтирди.
Натижада “Power Dynamos” турнир жадвалидаги биринчи ўрнини сақлаб қолди, 27 ёшли тўпурарга эса махсус соврин – беш қути товуқ тухуми топширилди. У ўз муваффақиятини трибунада вафот этган мухлисга бағишлади, лекин барибир тухумни ҳеч ким билан баҳам кўрмади ва ўзи билан олиб кетди.
Қисқа қилиб айтганда: Яхши футболчи - тўйиб овқатланган футболчи!
Фикрлар