Йўлнома. Қатардаги мундиалга автомобилда боришни мақсад қилган SPORTS.uz журналистидан қизиқарли ҳикоя (видео, фото)
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси автомобилларда Қатарга йўл олди. Сабаби 20 ноябрь куни айнан ушбу мамлакатда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланади.
Бу йилги Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қизиқиш анча юқори ҳатто каминани ҳам.
Аввало, Ўзбекистон Футбол Ассоцациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман (бу пахта эмас). Энди менда майдон четида ишлаш учун аккредитация бор, спорт журналисти учун бу катта бахт. Аммо каминага бу бахт қўш келди.
Ўзбекистонлик мухлислар фаоли Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон Туризм ва Маданий Мерос вазирлиги ҳамда “7 Saber” бренди билан ҳамкорликда Қатардаги жаҳон чемпионатига автомобилда боришни режа қилганини эшитдим, албатта саёҳатлардан қайтмайдиган инсон сифатида карвонга “илакшиб” олдим.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Энди бевосита карвон ҳақида гаплашамиз.
Йўналиш…
Бизнинг дастлабки йўналишимиз: 10 ноябрдан Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон (Эроннинг Бандар Аббос портидан Дубайнинг Ал Мамзар портигача паром орқали ўтилади) – БАА – Саудия Арабистони – Қатар эди, бироқ жўнаб кетиш санаси 10 ноябрдан 5 ноябрга кўчирилиши муносабати билан Туркманистон визасига улгурмадик ва йўналиш Ўзбекистон – Қозоғистон (Актау шаҳридаги “Қўриқ” портидан Бокуга паром орқали) – Озарбайжон – Эрон (Эроннинг Бандар Аббос портидан Дубайнинг Ал Мамзар портигача паром орқали ўтилади) – БАА – Саудия Арабистони – Қатар йўналишига ўзгарди. Бу бизни аксинча ҳурсанд қилди. Албатта масофа бироз узоқроқ, аммо саргузаш истаган одам учун бу ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Йўлга чиқишимиздан бир кун олдин Қашқадарё вилояти Китоб туманига бориб, оила-аъзоларим билан хайрлашдим. Сабаби, узоқ йўл ва ота-онамнинг дуосини олишим керак эди.
5 ноябрь куни эрталаб соат 5:00 да Китоб туманидан Самарқандга йўлга чиқдим. Чунки Абдураҳмон Фозилов сафаримиз соат 9:00 да бошланишини айтган эди. Аммо бизни кузатиш учун бошланган тадбир соат 11:00 да бошланди. Мен ўйлагандимки, туризм вазири дуо қилиб, шунчаки кузатиб юборади. Тамом.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бироқ ундай бўлмади. Сабаби Самарқандда катта тадбир бўлди. Бизни кузатиш учун кўплаб одамлар ташриф буюрди. Ҳатто тадбирда жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ҳам сўзга чиқиб, бизга омад тилади. Йўлга чиқдик. йўлда бизнинг машинамизни кўрган одамлар тўхтатиб, расмларга тушишди. Шунчаки, ажойиб. Демак, биз ёлғиз эмасмиз. 35 миллион аҳолининг ҳаммаси биз билан эди. Ўша куни кечгача Бухоро шаҳрига кириб бордик. Сабаби узоқ йўл ва бундай сафарга чиққан одам яхши дам олиши керак, албатта.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
6 ноябрь куни тонгда “қайдасан Қатар” дея йўлга отландик. Бизнинг асосий мақсад — ўша куни Қўнғиротгача бориш. Кайфият аъло даражада, сабаби йўл давомида бизни кўрган ватандошларимиз яхши бориб келишимиз айтиб, дуо қилишар эди. Табиийки, бу бизни хурсанд қилади. Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳрида яна бир қизиқ воқеа содир бўлди. Биз ўша ерда балиқхонага тўхтамоқчи бўлдик.
Сафар давомидаги шеригим Отабек ака (IWASH) ўзининг “Instagram” саҳифасида Берунийдаги энг зўр балиқхонага тўхтаганимиз ҳақида пост қолдирди. Шундан кейин ўша ергача бизни қидириб келиб, делегациямиз билан расм тушиб кетишди. Қолаверса, овқат пулини ҳам бизга тўлатишни исташмади. Жуда ҳам меҳмондўст халқмиз, шундай эмасми? Тўрткўл шаҳрида эса одамлар йўлда еб кетасизлар дея нон ва ҳар хир ширинликлар беришди. Гарчи йўлдаги қийинчиликлар бироз чарчатган бўлса-да, сира сезилмас эди. Мақсадимизга етдик. Кечга яқин Қорақалпоғистоннинг Қўнғиротда шаҳрига кириб бордик ва шу ерда тунаб қолдик.
Бу ерда ҳам бир кеча қолиб, эртаси куни Қозоғистонга ўтиб олишни мақсад қилдик.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
7 нояюрь куни Ўзбекистонни бир ойдан кўпроқ вақтга тарк этган ҳолда ҚозоғистонРеспубликасига ўтдик. Умуман олганда, чегара қийинчилик туғдирмади. Ўша куни кечга яқин Бейнеу шаҳрига кириб боришни мақсад қилдик. Бироқ битта нарсани эсдан чиқарибмиз. Яъни чегарадан ўтишдан олдин машинамизга ёқилғи солишни унутибмиз. Атроф чўл, Бейнеугача эса 100 км, бизнинг ёқилғимиз эса 30 кмга етади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, йўлга чиқдик. Худога шукр, ёқилғимиз АЁҚШга етганда тугади. Бу ҳам Аллоҳнинг қудрати, шундай эмасми?! Қорақалпоғистондан Қозоғистон чегарасигача бўлган йўл носоз бўлганлиги сабабли, машинамизнинг ташқи кўриниши жуда абгор аҳволда эди. Шу боис, биринчи қилган ишимиз, автомобилларимизни ювиш бўлди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шундан кейин меҳмонхонага жойлашдик ва яна бир кунимиз якунига етди.
Эрталаб Актау томон яна йўлга чиқдик. Йўлдаги табиатни эса тил билан таърифлаб бўлмайди. Шунчаки, ажойиб.
Кечгача Актауга етиб бордик. Қаерга етганлигимиз ва йўлдаги қийинчиликлар ҳақида “Instagram” саҳифамизга видео жойлаб бораётган эдик. Буни кўрган Актаудаги ватандошларимиз, бизни қайси вақтда етиб боришимизни билган ва делегациямизни кўплаб ўзбекистонликлар кутиб олишди.
Асли навоийлик бўлган Дониёр исмли спорт мураббийси бизни овқатланишга, қозоқларнинг энг машҳур таомларидан бири ҳисобланган Бешбармоқ ейишга таклиф қилди. Кейин эса яна бир асли навоийлик бўлган ва 10 йилдан бери Актауда яшаб келаётган Рустам ака исмли одам бизни шу ердаги энг яхши денгиз ресторанида меҳмон қилди. Мен шу пайтгача қозоқларнинг бешбармоқ овқатини эшитган эдим, лекин фишбармоқ деб номланувчи таом ҳақида эшитмаган эди. Қолаверса, Рустам ака бизга чипталар ва Актаудаги кўплаб масалаларда ёрдам берди. Хуллас, бизни Қозоғистонда ҳам ёлғиз қолдиришмади. Ўзбеклар барча ерда бор.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аслида, биз ўша куни денгиз йўли Баку шаҳрига кетишимиз керак эди, аммо портда бир қанча муаммолар юзага келди. Шу боис, бир неча кун шу ерда қолишга мажбур бўлдик. Айни пайтда ҳам Озарбайжонда карантин давом этаётгани сабабли ер орқали у ерга кириш имконсиз эди. Биз машиналаримзни паромга ўтказиб, Баку томон жўнатиб юбордик, аммо қанча истасак-да, бизга машиналаримиз билан кетишга рухсат беришмади. Кейинчалик рухсат беришган эди, бироқ бу пайтда биз самалётга чипта олиб улгурган эдик. Шу боис, ортга қайтишни истамадик. Хуллас, Қозоғистондаги 3 кунимиз давомида меҳмондорчиликлар ва ҳар ҳил муаммолар сабаб кўп вақт йўқотдик, лекин бунга сира ҳам афсусланмаймиз.
Озарбайжон, Баку
Баку шаҳрида бизни фантастик муҳит кутиб олди. Тўғриси, шаҳарни бунчалик ривожланиб кетганини кутмаган эдим. Бу ерда ҳозирча ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Ҳозирча шу ердамиз ва кейинроқ Озарбайжон, Баку шаҳри ҳақидаги таассуротларни кейинчалик улашамиз.
Азамат Умаров
Фикрлар