Ёш Гарначо яна бир бор МЮ тарихига кирди

АПЛ 28-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" баҳси бўлиб ўтди. Унда манкуниаликлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Голларга Бруно Фернандеш ҳамда Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди. Қизиғи, ҳар икки гол пенальтидан киритилди. Ушбу пенальтиларни Алехандро Гарначо ишлади ва "Манчестер Юнайтед" тарихида Премьер-лига ўйинида 2 та пенальти ишлаган биринчи футболчига айланди.

Бу Англия чемпионатида охирги марта 2021 йилнинг декабрида содир бўлган. Ўшанда "Челси" футболчиси Антонио Рюдигер "Лидс"га учрашувда 2 та пенальти ишлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!