
Ёш ММАчиларимиз жаҳон чемпионатини ёндирмоқда!
БААнинг Абу-Даби шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ММА бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Ўзбекистон ММА ассоцацияси раиси ўринбосари Музаффар Раджабов бошчилигида 70 нафар ҳамюртимиз дунё биринчилигидаги иштирокини бугундан бошлашди.
Қуйидаги мусобақанинг дастлабки кунида медалларни қўлга киритган юртдошларимиз билан танишишингиз мумкин:
Кумуш медал:
Иброҳим Исақов
Зафар Зияев
Бронза медал:
Диёржон Аҳмаджонов
Муҳаммадазиз Обиджонов
Афрузбек Ҳаминжонов
Шукрулло Бекматов
Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида 53 та мамлакатдан 900 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун курашмоқда. Энг катта делегациялар - Украина (118 нафар), Ўзбекистон (70 нафар), Тожикистон (47 нафар), Қозоғистон (33 нафар).
Фикрлар