Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ёш мураббий Манчестер суперклубига кутилмаган жавоб қайтарди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Уни жамоани бошқаришга чақиришди

«Брайтон» клуби бош мураббийи Фабиан Хюрцелер ўз келажаги бўйича қарор қабул қилди. Инсайдер Бен Жейкобс маълумотига кўра, мутахассис «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш таклифини рад этган.

Манбага кўра, Фабиан Хюрцелерда яқин вақт ичида «Брайтон»ни тарк этиш истаги умуман йўқ. 

Ҳозир германиялик мутахассис жамоасини янги босқичга олиб чиқиш борасида бошқотирмоқда ва режаларини ҳаётга тадбиқ этиш устида ишлаяпти. 

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ўтган мавсум яхши натижаларига эришганига қарамай, Майкл Кэррикнинг бу йилги ишидан қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ ва ўрнига бошқа мураббий қидиряпти. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ