Ёзда келган юлдузга “Барселона” ёқмади!
“Милан”даги фаолияти якунланганидан кейин эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтган Франк Кессье орадан бир неча ой ўтиб, ўзига янги жамоа қидира бошлади.
Каталонияга катта умидлар билан келган 25 ёшли футболчи бош мураббий Хави Эрнандеснинг ишончини қозона олмади ва борган сари таркибга кириши қийинлашиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти ҳам Кессье ўзи олаётган маошга лойиқ даражада ўйнамаётганини таъкидламоқда ва ундан тезроқ қутилмоқчи бўляпти.
Франкнинг ўзи буни яхши билади ва қишки трансферлар ойнаси очилиши билан бошқа жамоага ўтиш ҳаракатини бошлаб юборган.
Мавсум давомида 12 маротаба майдонга тушган ўйинчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган.
Фикрлар