Ёзда ПСЖ трансферларга қанча бюджет ажратиши маълум қилинди

"Пари Сен-Жермен" ёзги трансферлар ойнаси вақтида 70 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр.

Le Parisien маълумотига кўра, парижликлар ўнг қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи харид қилишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, парижликлар "Челси" ҳимоячиси Курт Зумани сотиб олишмоқчи. "Кўклар" ушбу трансферни 30 миллион еврога баҳолашмоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи лондонликлар сафида 34 ўйинда 1 гол ва 3 ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!