Ёзда "Сити"дан кетадиган Давид Силвани Ла Лигага чорлашмоқда

"Бетис" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильвага жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра, севильяликлар 34 ёшли испаниялик футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилишган. Таъкидлаш керакки, унинг “Сити” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилади.

Сильвага шунингдек, Осиё ва Америкадан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Давид “Манчестер Сити” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!