Юлиан Брандт: "Икки муҳим очкони йўқотдик"

  • 11 декабрь, 17:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Боруссия Дортмунд" УЕФА Чемпионлар Лигасининг олтинчи турида Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоаси билан ўйнади ва 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. "Сариқлар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт баҳс ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Мен жуда хафа бўлдим. Жамоамиз икки муҳим очкони йўқотди. Имкониятларимизни кўкка совурганимиздан норозиман. "Боруссия" ғалаба қозониши керак эди", - дея футболчининг сўзларини келтирди УЕФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, олти турдан сўнг Нико Ковач жамоаси 11 очкога жамғарган ҳолда турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!