Юрген Клопп “Барселона” футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи

 

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Барселона” футболчиси Усмон Дембеле мерсисайдликлар сафига ижара асосида қўшилишини истамоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Германиялик мутахассиснинг фикрича, Дембеле ҳужумда фойдаси тегиши учун етарли маҳорат ва катта тезликка эга. Франциялик футболчи ижара асосида “Ливерпуль”га ўтиш нияти йўқ, аммо Клопп уни кўндиришга умид қилмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли Дембеле 2017 йили “Боруссия Д” клубидан “Барселона” сафига келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда ёш иқтидор эгаси Примеранинг 17 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!