Юрген Клопп Флориан Вирцни ҳимоя қилди

CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп жамоага янги қўшилган Флориан Вирцга нисбатан билдирилган танқидларга жавоб берди.

Tecno

"Агар кимдир Флориан Вирц ҳақида нотўғри гапирса, бу сўзларидан афсусланади. У ҳайратланарли даражада иқтидорли футболчи", — деди Клопп Стивен Бартлеттнинг "Diary Of A CEO" подкастида.

22 ёшли Вирц ёзги трансфер ойнасида "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтди. Англия гранди немис ярим ҳимоячисини 125 миллион евро эвазига сотиб олган.

Вирц мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушди ва фақат битта голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!