Юртдошларимиз Бутунжаҳон махсус Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда

Юртимизда атлет, параатлетлардан ташқари интеллектуал жиҳатдан имконияти чекланган фарзандларимиз ҳам эътибордан четда қолмайди. БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий жиҳатдан ривожланиши суст бўлганлар ўртасида Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётганган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам кучлилар қаторидан жой оляпти. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Спортчиларимиз турли йўналишда кечган баҳсларда айни пайтга қадар 6 та олтин, 5 та кумуш ва 11 та бронза медалларини жамғаришди. Қуйида совриндорлар қаторидан жой олган вакилларимиз билан танишасиз:

Абдулнабир Анваров (спорт гимнастикаси) – 3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза
Маргарита Богомлова (енгил атлетика) – 2 та олтин
Дилноза Йўлдошева (спорт гимнастикаси) – 1 та олтин, 3 та бронза
Шукур Алимов (спорт гимнастикаси) – 1 та кумуш, 1 та бронза
Акбар Рихсиев (спорт гимнастикаси) – 1 та кумуш, 1 та бронза
Баҳодир Насриддинов (дзюдо) – 1 та кумуш
Дилором Қосимоҳунова (спорт гимнастикаси) – 2 та бронза
Ангелина Коробейникова (дзюдо) – 1 та бронза
Дарья Жукова (енгил атлетика) – 1 та бронза
Ангелина Гаврина (сузиш) – 1 та бронза

Мусобақа 21 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!