Юртдошларимиз Сеул шаҳрига жўнаб кетишди

Хабар бериб ўтганимздек, 29 июнь куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиши борасида маълум қилган эдик. Бугун, ўша кечада навбатдаги рейтинг жангини ўтказадиган, асли бухоролик чармқўлқоп устаси Шоҳрух Ашуров ҳамда тажрибали мураббий ва халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исмонов Сеул шаҳрига жўнаб кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!