"Юве" ҳужумчисини сотмоқчи, унга ПСЖ даъвогар бўлмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 32 ёшли футболчи ПСЖ қизиқишлари доирасига кирган, ўз навбатида аргентиналик футболчи ушбу трансферга қарши эмас.

Игуаиннинг "кекса синьора" билан шартномаси 2021-йил ёзигача амал қилади. Унинг трансфер суммаси 19 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!