"Ювентус" - "Интер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия Кубоги ярим финали доирасида "Ювентус" - "Интер" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Юве" 1-ўйиндаги ғалабаси эвазига финалга йўл олди! Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+4'
"Интер" сўнгги бурчак тўпини тепди. Омадсиз.
- 90+3'
"Интер" ҳимояси ҳам омадли ўйнамоқда.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
Марцело Брозович жарима майдончаси ичига умид берувчи узатмани амалга оширди, бироқ тўп ҳимоячилар томонидан яна узоқлаштирилди.
- 87'
"Юве" вақтни чўзиш мақсадида ўзгариш амалга оширмоқда: Деян Кулусевски ўрнига Федерико Кьеза ўйинга қўшилди.
- 85'
Сўнгги дақиқалар даҳшатли штурмлар остида кечмоқда. "Ювентус" бор кучи билан ҳимояланмоқда. Кузатамиз, балки мўжиза юз берар...
- 82'
"Ювентус"да ўзгариш: Хуан Куадрадо ўрнига Жоржо Кьеллини ўйинга қўшилди.
- 81'
Ашраф Хакими ажойиб имкониятдан унумли фойдалана олмади! Унинг зарбаси Буффон дарвозасининг чап устунига тегиб майдонни тарк этди!
- 78'
Дарвозага йўлланган жами зарбалар сонининг айни дамдаги статистикаси: 9-15!
- 76'
Деян Кулусевски тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва ўнг бурчакка зарба берди! Дарвозабондан ажойиб сейв!
- 73'
Марцело Брозович қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 71'
Ханданович Роналдунинг зарбасини қайтарди, бурчак тўпи ижро этилади.
- 67'
"Интер" сафида бирйўла икки ўзгариш амалга оширилди: Алессандро Бастони ва Кристиан Эриксен ўрнига Александр Коларов ҳамда Стефано Сенси майдонга тушишди.
- 66'
Перишич қўполлиги учун сариқ карточка олди.
- 65'
Криштиану Роналду бирга-бир вазиятга чиқиб кетганига қарамай вазиятдан гол ура олмади! Дарвозабондан супер сейв!
- 62'
Ўзгариш: Федерико Бернардески ўрнига Уестон Маккенни ўйинга қўшилди.
- 60'
Тўп назорати "нерадзуррилар" томонда.
- 58'
Матео Дармиан ўрнига Иван Перишич ўйинга қўшилди. Ўзгариш.
- 56'
"Интер" ажойиб жамоавий ўйин намойиш этмоқда. Барчаси жуда чиройли ва тартибли.
- 53'
Қанотда тўпни қабул қилиб олган Хакими тўпни дарвозага йўналтирди, тўп бирозгина юқорилаб кетди.
- 52'
Лаутаро Мартинез очиқдан-очиқ тўп билан ўйнаб юборди.
- 50'
Роналду тўпни биронта шеригига етказиб бера олмади ва зарба берди. Тўп баландлаб кетди.
- 49'
Лаутаро Мартинез тўпни очиқ турган Лукакуга етказиб берди, Лукаку эса вазиятни чўзиб, тўпни йўқотди.
- 48'
"Интер" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 47'
Хакими тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатиб берди. Узатма яхши чиқди, бироқ тўп ҳимоячилар томонидан эгаллаб олинди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 44'
Такрорий бурчак зарбасини Хуан Кудрадо ижро этди.
- 43'
Федерико Бернардески бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнади.
- 41'
Криштиану Роналду жарима тўпини ўз услубида ижро этди, бироқ тўп жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди.
- 40'
Марцело Брозович рақиб ҳужумини яхши тўхтатиб қолди, бироқ у қоидани ҳам бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 38'
Ашраф Хакими дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, сўнгги сонияда у ҳимоячи томонидан тўхтатилди.
- 35'
Хакими тўпга хавфли чиқиб келди. Бош ҳакам фол қайд этди.
- 34'
Марцело Брозовичда ҳисобни ўзгартириш имконияти мавжуд эди, бироқ унинг зарбасини Жанлуижи Буффон қайтарди.
- 32'
Лукакунинг якка ўзи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 31'
Бурчакдан тўпни ўйинга Кристиан Эриксен киритадиган бўлди.
- 30'
Хакими бурчак тўпини ижро этди. Юзага келган хавфли вазият "Интер" фойдасига бурчак зарбаси билан якунланди.
- 29'
Лаутаро Мартинезнинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. Ўнг бурчакдан тўп ўйинга киритилади.
- 29'
"Интер" бурчак тўпи ишлаб олди. Ашраф Хакими уни ижро этади.
- 26'
Кристиан Эриксен қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, Лукакунинг бош билан берган зарбаси эса дарвозанинг чап устунига тегиб майдонни тарк этди!
- 25'
Алекс Сандро қўпол подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 24'
"Интер" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширди.
- 22'
Ашраф Хакими жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Бироқ зарба блокланди!
- 19'
Алессандро Бастони жарима майдони ичига тўпни етказиб бера олмади.
- 16'
Ромелу Лукаку тўпни ичкарига узатди, бироқ ҳимоячилар уни қайтарди.
- 13'
Маттео Дармиан қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 11'
Маттео Дармиан офсайдда қолиб кетди.
- 10'
Лаутаро Мартинез жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Жарима тўпи.
- 6'
Бернардески жарима майдончаси ичидаги Рабьога тўпни узатди, Адриен уни эгаллаши лозим эди, бироқ вазият кўкка совурилди.
- 5'
Марцело Брозович ўта қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 4'
Қисқа паслар билан ўйин чиройли тарзда олиб бориляпти. "Ювентус"нинг жамоавий ўйини ўта тактикавий ва ўйланган тарзда ўтказиляпти.
- 2'
Федерико Бернардески ҳужумда фол қайд этди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия Кубоги ярим финал баҳсига хуш келибсиз! Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.
Фикрлар