“Ювентус” Буффоннинг ўрнига ўринбосар топди

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Войцех Щенсны Турин шаҳрига келди. Полшалик дарвозабон “Ювентус”га ўтишга яқин турибди. Унинг аэропортда тушган расми “кекса синьора”нинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Унинг “Арсенал” билан шартномаси эса келгуси йили ниҳоясига етади. “Тўпчилар” уни мавсум олди турнесига олиб кетишмаган эди.

Қайд этиш жоиз, Щенсны сўнгги икки мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказди ва якунланган мавсумда “бўрилар” сафида жами 39 ўйинда иштирок этди ва 41 та тўп ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!