Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг техник ҳамкори ҳисобланган Adidas компанияси билан шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилга қадар узайтирилган. Бу давр ичида “кекса синьора” немис компаниясидан нақд 408 млн евро олади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Adidas билан 2015 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунгача туринликларнинг техник ҳамкори Nike ҳисобланар эди.