"Ювентус" билан шартномани узайтирмаган футболчи АПЛ клубига ўтмоқда

Кеча Франциялик яримҳимоячи Адриен Рабьо "Ювентус" билан шартномасини узайтирмаслигини эълон қилди. Ўйинчи АПЛнинг "Манчестер Юнайтед" клубида ўйнаш мақсади борлигини агентига айтгани тарқалмоқда. Ҳозирги кунда "Манчестер Юнайтед" бир нечта юлдуз футболчиларни трансфер қилди. "Қизил иблислар" ҳар бир позициясини кучайтирди ва давом этмоқда. "Болония" клубидан Зиркзе, "Лилль"дан Лени Йоро трансфери амалга оширилди. Қўшимчасига ПСЖ клуби аъзоси нидерландиялик Хави Симонсга ҳам жуда катта қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо "Ювентус" клубида сафида умумий барча турнирларда 212 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 15 та ассистни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!