"Ювентус" бу йил ҳам чемпион бўла олмайди

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло “Ювентус” бу мавсум ҳам А Серияда чемпион бўла олмаслигини айтди.

“Ювентус” чемпионлик пойгасидан чиқиб кетдими? Мен учун, ҳа. У аллақачон пешқадамлардан анча ортда қолиб кетди. Бу жуда қийин чемпионат ва агар сиз “Наполи”, “Милан”, “Интер” ва “Рома” каби жамоалардан очко олишингиз керак бўлса, ҳамма нарса янада қийинлашади”, - деди Капелло.

Массимилиано Аллегри бошқарувидаги “Ювентус” ортда қолган 7 та турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 11 очко билан 7-ўринда бормоқда. Пешқадам “Наполи” ҳисобида 21 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!