"Ювентус" бугун Аллегрини истеъфога чиқариши мумкин
Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугун, яъни 9 май куни истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset мухбири Бруно Лонги хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Аллегри ва раҳбарият ўртасида ёзги трансферлар даврида жамоани шакллантириш масаласида чуқур қарама-қаршиликлар пайдо бўлган. Айнан шу сабаб томонлар 2021 йилга қадар тузилган ўзаро шартномани бекор қилишлари кутилмоқда.
Маълумот учун, Аллегри “Ювентус”ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар