"Ювентус" бугун "Женоа"футболчисининг трансферини эълон қилади
"Женоа"нинг ёш ярим ҳимоячиси Николо Ровелла "Ювентус"га ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Италиянинг Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, туринликлар бугуннинг ўзида трансферни расмийлаштиради. Жорий мавсумда асосий таркибда 10 та ўйинда майдонга тушган 19 ёшли футболчи 2022 йилгача генуяликлар сафида ижарада қолади.
"Ювентус" Ровелла ўрнига "Женоа"га Маноло Партоновани юборади. Қўшимчасига, "кекса синьора" италиялик футболчининг кўрсатган натижаларига қараб, Генуя клубига 10 миллион евро бонус тўлаши мумкин.
Фикрлар