Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Барселона"нинг таклифини қабул қилишга тайёр.

Хабарларга қараганда 28 ёшли босниялик футболчи фаолиятини “Камп Ноу”да давом эттиришни истамоқда. Шу боис каталонияликлар унга расмий таклиф юборишлари билан у “Ювентус” раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўрамоқчи.

Маълумот учун, Пьянич якунланган мавсум “кекса синьора” сафида жами 44та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.