Италиянинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин мамлакатни тарк этишга ҳаракат қилди. La Republica нашри тарқатган хабарга кўра, у Апенин яриморолида жорий этилган карантинни бузиб, Аргентинага учиб кетмоқчи бўлган.

Полиция эса уни аэропортда қўлга олган. Игуаин шахсий самолётда оиласи билан учиб кетмоқчи эди. Гонсало коронавирус пандемияси билан зарарланмаган аммо, мазкур инфекция узоқ муддатли инкубацион даврга эга ва шу боис тажрибали форвард камида яна бир ҳафта Италияда қолишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)