"Ювентус"нинг швециялик ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Португалия – Швеция баҳсидан олдин португалиялик жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биринчи ўйинда Роналдуни тўхтатишнинг  имкони бўлмаганди. Буни ҳеч ким уддалай олмаганди. Агар Роналду яхши кайфиятда бўлса, ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиб қўйиши мумкин. Унга қарши ўйнаш ажойиб бўлади”, - деди Деян.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)