«Ювентус» ҳужумчи билан хайрлашмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус» ҳужумчиси Аркадиуш Милик жорий трансфер ойнаси якунигача жамоада қолмаслиги мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотларига кўра, туринликлар поляк футболчисини сотиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. 32 ёшли форвард «қариа синьора» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг режаларига кирмаяпти. Ҳолбуки, яқинда Италия оммавий ахборот воситалари Спаллетти Миликка яна бир имконият беришга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Аркадиуш Миликнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Доимий жароҳатлар туфайли у ўтган мавсумда бор-йўғи икки ўйинда майдонга тушди, ундан олдинги мавсумда эса умуман майдонга чиқмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!