"Ювентус" ҳужумчиси карантинда семириб кетди (ФОТО)
"Ювентус" клубининг аргентиналик Гонсало Игуаин жамоа машғулотларига қўшилди.
Клуб расмий твиттерида жойлаштирилган суратлардан кўриш мумкинки, футболчи карантин пайтида анча тўлишган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Игуаин 2016 йил “Наполи”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган пайтида ҳам анча семиз эди. Аммо, орадан маълум вақт ўтгач, у вазн ташлади ва оптимал формага кира олди.
32 ёшли Гонсало жорий мавсум “Юве” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар