"Ювентус" Игуаин ўрнига "Наполи" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

  • 5 мая, 2020, 20:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида "Наполи" форварди Аркадиуш Миликни таркибга жалб этмоқчи.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар 26 ёшли польшалик футболчини ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Гонсало Игуаин ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Миликка эса “Милан”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Милик “Наполи” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 9 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию