"Ювентус" Игуаиндан воз кечмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаино билан ҳамкорликни муддатидан аввал тўхатмоқчи.
Tuttosport нашрининг маълум қилишича, 32 ёшли аргентиналик футболчи қачон машғулотлар бошланиши ва қачон Италияга қайтиши масаласида “кекса синьора” билан алоқага чиқмаяпти. У март ойи ўрталарида онасининг бетоблиги туфайли ватанига жўнаб кетган эди.
Игуаиннинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар