"Ювентус" Игуаинга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин билан шартномани узайтирмоқчи.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 32 ёшли футболчига 2022 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилмоқчи. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2020/21 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Игуаин 2016 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!