"Ювентус" Игуаинни сотиб юбормоқчи

  • 01 Jun 22:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин ёзги трансферлар даврида туринликлар сафини буткул тарк кетиши мумкин. Бу ҳақда Il Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли аргентиналик футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини "Челси"да ижарада ўтказди. Лондонликларда эса уни 33 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ, “аристократлар” уни таркибда олиб қолишмоқчи эмас. Шу боис у яна “Юве” сафига қайтади. Туринликлар эса маъқул таклифлар бўлса уни сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум АПЛда 14та учрашувда иштирок этди ва 5та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!