Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Ювентус» икки футболчини сотиб олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ювентус» таркибни кучайтириш учун чап қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Туриннинг машҳур «Ювентус» клуби яқин вақтларда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатган инсайдер журналист Николо Скира хабар берди.

Унинг маълумот беришича, «қариа синьора» икки янги футболчи билан шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда. Гап чап қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи ҳақида кетмоқда. Эҳтимолий янги футболчиларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Италия чемпионатида беш тур ўтказиб бўлинганидан сўнг, туринликлар ўн очко жамғаришга муваффақ бўлди ва жадвалда еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги учрашувни «Ювентус» 11 октябрь куни меҳмон сифатида «Кальяри»га қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ