
"Ювентус" ЖЧ-2018 пайтида рус футболчисини кузатади
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин “Ювентус”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Corrieredellosport нашри тарқатган хабарга кўра Турин супер клуби скаутлари ЖЧ-2018 даврида айнан 22 ёшли Россия терма жамоаси аъзосининг ўйинларини ҳам кузатиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Головинга “Монако” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар