"Ювентус" карантинни бузгани учун Костани жазолайди

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Дуглас Коста Бразилияда карантин қоидаларига риоя қилмаган. Энди у клуб томонидан жазоланиши айтилмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, 21 март куни Коста Италияни тарк этган ва ўз ватанига жўнаб кетган. Бироқ, у Бразилияда карантин қоидаларини бузган. Аниқроғи, футболчининг севгилиси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига у билан дам олаётган суратларини жойлаштирган.

“Ювентус” президенти Андреа Аньелли тез орада Дуглас Костанинг ҳаракатлари юзасидан ўз қарорини эълон қилади. Бундан ташқари, коронавирус сабаб Италияни тарк этган жамоанинг бошқа аъзолари хатти-ҳаракатлари ҳам доимий кузатиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!