“Ювентус” “Манчестер Сити” етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Ювентус" "Ньюкасл" вакили Сандро Тоналидан совиганидан кейин эътиборини Силвага қаратмоқчи. Аввалроқ, португалиялик футболчининг шартномаси якунлангач, мавсум якунлангач, "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 31 ёшли Силва барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали мутахассислари ярим ҳимоячининг нархини 27 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!