“Ювентус” навбатдаги трансферда Роналдудан фойдаланмоқчи

  • 22 Nov 16:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида ҳимоя  чизиғини мустаҳкамлашни мўлжалламоқда.

Tecno

Туринликлар бунинг учун “Спортинг”дан Нуну Мендешни трансфер қилишга тайёрланмоқда. Бу масала билан “Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи шахсан ўзи шуғулланяпти.

Кучли футболчиларни тарбиялаш билан ном қозонган “Спортинг” ҳимоячисига туринликлардан ташқари “Милан”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Вулверхэмптон” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Бироқ, “Спортинг”дан чиққан Роналдунинг “Ювентус”да ўйнаётган Мендешнинг туринликлар таклифини қабул қилишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Португалияликлар бу футболчини 20 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!