Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани сотиб олиш учун 5 нафар футболчисини сотиб юбориши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора”нинг бу борадаги “қора рўйхати”дан дарвозабон Маттиа Перин, ҳимоячи Жоау Канселу, вингерлар Дуглас Коста ва Хуан Куадрадо ҳамда ҳужумчи Марио Манжукичлар жой олган.

Таъкидлаш керакки, “Ювентус” бу ишга нафақат Погбани сотиб олиш учун, балки, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун ҳам қўл уришга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Погбани 2016 йил айнан “Ювентус”дан 105 млн евро эвазига сотиб олган эди.