"Ювентус" ПСЖ ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда
Туриннинг "Ювентус" жамоаси ПСЖдан ҳимоячи Милан Шкринярни сотиб олиши мумкин.
29 ёшли ҳимоячи ПСЖдаги ўйин вақтидан қониқиш ҳосил қилмаётганини тасдиқлади ва унинг январдаёқ клубдан кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ювентус" фақатгина француз жамоаси ижара шартига рози бўлган тақдирдагина, бу келишувдан манфаатдор бўлади.
Шунингдек, бир қанча топ клублар ҳам футболчини трансфер қилиш ҳақида ўйламоқда. Аммо ҳозирча ўша жамоаларнинг номи ошкор қилинмаябди.
Эслатиб ўтамиз, Милан Шкриняр Франция чемпионатининг жорий мавсумида иккита ўйин ўтказди ҳолос.
Фикрлар