"Ювентус" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Ҳуқуқлари "Реал"га тегишли бўлган ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш мумкин. Бу ҳақда "Tribal Football" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби германиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Кекса синьёра" раҳбарияти январь ойидаги трансфер ойнасида келишувни якунлашни режалаштирмоқда. Крооснинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тузилган. Унинг трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 33 ёшли футболчи 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 6 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!