"Ювентус" Рэмзига йилига 6,5 млн евро маош таклиф қилмоқда
У фаолиятини қаерда давом эттиради?
Туриннинг "Ювентус" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи учун йилига 6,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.
Қайд этиш лозимки 28 ёшли уэльслик футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у эртага, яъни 1 январдан бошлаб расман бошқа жамоалар билан музокаралар бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэмзига "Интер", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва ПСЖ клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум “Арсенал” сафида 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар