Туриннинг "Ювентус" клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб юборишга тайёр.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 35 ёшли футболчининг трансферини 57 млн еврога баҳоламоқда. Унинг сотиб юборилиши коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боиси, Роналдунинг йиллик маоши 31 млн еврони ташкил этади. Ҳозирги шароитда бундай маош “Ювентус”га оғирлик қилиши мумкин.

Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 25 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dovud
08/04/2020 16:27
Ko'chib yuruvradi bu qayerda ko'p pul bersa shunga o'tadi
&
fc.navbahor
08/04/2020 15:31
Endi bir tiyinga qimmat
&
Shaxbozbek
08/04/2020 15:19
Realgamas manchestrga qaytsin
Nodir Qudratov
08/04/2020 13:16
Realga qaytsa zoʻr boʻlardi