
“Ювентус” Роналдусиз қолди
қ“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло жамоа етакчиси Криштиану Роналду "Лацио" майдонида бўлган учрашувда ароҳат олганини маълум қилди. Ўйинда Роналду ҳисобни очган эди. Бироқ, 76-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб беришди. Мезбонлар баҳс якунланиши олдидан ҳисобни тенглаштиришди - 1:1.
- Роналду биз учун асосий футболчи. У доим ўзи ўйнаган жамоалар учун энг муҳим ижрочи бўлган. Афсуски, ўйин давомида тўпиғидан жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди, – деди Пирло.
Энди Криштиану Роналду тиббий кўрикдан ўтказилади ва жароҳат даражасига аниқлик киритилади. Жорий мавсумда “Ювентус” таркибида тўртта ўйинда қатнашган португалиялик ҳужумчи рақиблар дарвозасини олти марта нишонга олди.
Фикрлар